Ўзбекистон йўлларида сунъий интеллектга асосланган ҳаракатни бошқариш тизимлари жорий этилиши мумкин

    Транспорт 4 июн 2025 756

    “ITS Asia Pacific Forum 2025” халқаро форуми Транспорт вазири ўринбосари Илҳомжон Абдугафаров Корея Республикаси Ер, инфратузилма ва транспорт вазири Парк Сангву ҳамда “Korea Expressway Corporation” Корпорацияси Президенти Хам Жингю билан музокаралар ўтказди.

    Қайд этилишича, музокаралар давомида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, Кореянинг автомагистраллар бошқаруви, ақлли светофорлар, сунъий интеллект асосидаги ҳаракатни бошқариш тизимларини Ўзбекистонда жорий этиш имкониятлари, шунингдек, Корея ҳукумати томонидан Ўзбекистонда техник ёрдам ва мутахассислар тайёрлаш дастурларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

    Шунингдек, музокараларда Корея томонидан Ўзбекистонда йўл инфратузилмасини рақамлаштириш, жумладан, ақлли толлинг, ITS сенсор тизимлари, ҳаракат мониторинги бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, "Тошкент-Андижон пуллик автомобиль йўлини қуриш" DXSH лойиҳаси доирасида автомагистраль лойиҳаларини ривожлантиришда KEC корпорацияси иштирокини таъминлаш таклифлари илгари сурилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates