Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон чигирткаларга қарши биргаликда курашади

    Яшил сайёра 10 июн 2025 579

    Европа ва Ўртаер денгизи ўсимликларни ҳимоя қилиш ташкилоти (EPPO) ишчи гуруҳининг 55-йиғилиши доирасида Давлат назорат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Сакен Қанибеков Ўзбекистон ва Қирғизистон фитосанитария хизматлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда Kazinform.

    Қайд этилишича, мулоқотда асосий мавзу – чигирткаларга қарши ҳимоя чораларини кучайтириш бўлди. Иштирокчилар мамлакатларда мавсумий ҳашаротларга қарши курашиш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича мавжуд амалиёт билан таништирилди.

    Locust.uz тизими тақдимоти ўтказилди. Бу чигиртка тухум қўйган ҳудудлар, кимёвий тозалаш ишлари олиб борилган ҳудудлар тўғрисидаги маълумотларни қайд этувчи электрон платформа бўлиб, вазиятни тўғри баҳолаш имконини беради. Тизим, шунингдек, транспорт воситаларига ўрнатилган GPS қурилмалари ёрдамида махсус жиҳозлар ҳаракатини кузатиб боради. Бу вазиятни ўз вақтида баҳолаш ва катта майдонларда чигиртка тарқалишининг олдини олиш имконини беради.

    Музокаралар якунлари бўйича томонлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, халқаро фитосанитария стандартларини жорий этиш ва ахборот алмашинувини ривожлантиришга келишиб олди. Томонлар чегара ҳудудларида чигирткаларга қарши курашиш, фитосанитария ҳолати, ўрганиш натижалари, зарарли организмларнинг тарқалиши ва кўрилган чоралар тўғрисида тезкор маълумотлар алмашинувини таъминлаш бўйича ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратади. Шунингдек, фитосанитария сертификатлари тўғрисидаги маълумотларни самарали ва мунтазам алмашиш учун ахборот тизимларини бирлаштириш кўзда тутилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates