Фарғона вилоятидаги чегара-божхона постларидан бирининг бошлиғи пора билан қўлга олинди.
ДХХ берган маълумотларига кўра, у ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг Қирғиз Республикасидан олиб келган 80 дона “Iphone-16” русумли уяли телефон аппаратларини тегишли расмийлаштирувларсиз божхона постидан ноқонуний ўтказиб беришга келишган. Бунинг эвазига 5000 доллар ҳамда 1 дона “Iphone-16 Pro” телефон аппарати талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда божхона органлари подполковниги ушбу моддий қийматликларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.









