Қитъамизнинг 45 мамлакатидан 4000 нафардан ортиқ ёш спортчиси иштирок этган мазкур мусобақада ёш атлетларимиз юксак маҳорат ва жасорат кўрсатиб, муросасиз беллашувларда 37 та олтин, 16 та кумуш ва 28 та бронза, жами 81 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Хитойдан кейин фахрли иккинчи ўринни эгаллашди.
Ушбу натижанинг тарихийлиги шундаки, делегациямиз I Осиё ёшлар ўйинларида 3 та бронза, II Ўйинларда эса 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медальларини қўлга киритган бўлса, бу гал мазкур рақамлар анча салмоқли кўриниш олди.

Тошкентда ёшлар ўртасида шпага бўйича Жаҳон Кубоги ўтказилмоқда
13–14 декабрь кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳрида қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги нуфузли Жаҳон Кубоги босқичи юқори савияда ўтказилмоқда. Пахтакор спорт мажмуасида ташкил этилган мазкур мусобақа дунёнинг турли давлатларидан келган иқтидорли спортчиларни бир майдонга жамланди.








