Бекободликларнинг қарийб 40 йиллик орзуси ушалди: Сирдарё узра янги кўприк барпо этилди

    Бекобод тумани аҳолиси кўнглида узоқ йиллардан бери яшаб келаётган орзу — Сирдарёнинг икки соҳилини боғлайдиган кўприк орзуси ниҳоят рўёбга чиқди. 40 йил олдин қурилиши бошланган кўприк 4 ойда қуриб топширилди.

    Дарё узра қад ростлаган янги кўприк нафақат йўлларни, балки инсонларнинг диллари ва орзуларини боғлади.

    Тантанали очилиш маросимида Президент Администрацияси масъул ходимлари, Тошкент вилояти раҳбарияти, туман фаоллари, нуронийлар, ёшлар ва қурилишда иштирок этган бунёдкорлар қатнашди. Улар бу иншоотни “янги ҳаётга элтувчи ишонч кўприги” деб атадилар.

    Аслида, бу лойиҳанинг тарихи 1989 йилга бориб тақалади. Ўшанда қурилиш бошланган, аммо 1991 йилда турли сабаблар билан тўхтаб қолган эди. Ордан 34 йил ўтиб, 2025 йилда Президент қарори билан иш қайта йўлга қўйилди ва узоқ кутилган орзу амалга ошди.

    72 миллиард сўмлик лойиҳа доирасида 200 метрли кўприк ҳамда 6 километрли замонавий йўл қурилди. Йўл бўйлаб тунги ёритиш чироқлари, пиёдалар ва ногиронлар учун қулай йўлаклар, тўрт тасмали ҳаракат йўли ташкил этилди.

    Эндиликда бу йўлдан кунига 14 мингтага яқин транспорт воситаси бемалол ҳаракатланмоқда (аввал 2 мингта атрофида эди). Энг муҳими, “Дўстлик” ва “Янгиовул” маҳаллаларидан туман марказигача бўлган масофа 44 километрга қисқарди.

    Бу ўзгариш одамлар вақти ва меҳнатини тежайди, иқтисодий фаолликни оширади, оилаларнинг ҳаётини енгиллаштиради. Кўприк нафақат соҳилларни, балки инсонларнинг қалбини боғлади — у Бекободнинг янги юзи, янги нафасига айланди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates