Маълум бўлишича, умумий холестерин ва триглицеридлар даражасининг катта тебранишлари деменция хавфини оширади.
Тадқиқот давомида олимлар 60 ёш ва ундан катта ёшдаги, илгари деменция ташхиси қўйилмаган деярли 12 000 кишининг маълумотларини таҳлил қилишди. Иштирокчиларнинг умумий холестерини, триглицеридлар, паст зичликдаги липопротеин холестерини, шунингдек, “ёмон” холестерин деб аталадиган ва “яхши” холестерин деб номланувчи юқори зичликдаги липопротеин холестерини тадқиқотдан аввал беш йил давомида ўлчанди.
Кейин субъектлар баллари қанчалик ўзгарганига қараб бешта тенг гуруҳга бўлинди. Умумий олганда уларнинг ҳолати 13 йил давомида кузатилди. Бу вақт ичида 2473 кишида Альцгеймер касаллиги ёки деменциянинг бошқа шакли ривожланди.
Тадқиқотчилар умумий холестерини энг юқори бўлган иштирокчиларда бу борада энг паст кўрсаткичга эга бўлганларга нисбатан деменция хавфи 19 фоизга ошганлиги аниқланди. Триглицеридлар даражаси юқори бўлган одамларда Альцгеймер касаллиги 23 фоизга кўпроқ бўлган, деб хабар беради lenta.ru.