Олимлар олти йил давомида тадқиқот иштирокчиларини кузатиб, уларнинг уйқу тартиби ва касаллик тарихи ҳақида маълумот тўплади. Натижалар кунига тўққиз соатдан ортиқ ухлайдиган (иштирокчиларнинг 24 фоизи) ёки кундузи 90 дақиқадан кўпроқ дам оладиган (иштирокчиларнинг 8 фоизи) одамларда инсулт хавфи етти-саккиз соат ухлайдиган одамларга нисбатан 85 фоиз юқори эканини кўрсатди.
Олимларнинг таъкидлашича, ҳаддан ташқари кўп ухлаш қон-томир касалликлари ривожланиши хавфини оширади. Тунги уйқу давомийлиги тавсия этилган меъёрдан ошган иштирокчиларда инсулт хавфи 23 фоизга ортган. Узоқ муддатли кундузги уйқу ҳам хавфли бўлиб чиқди: тадқиқотда бир ярим соатдан ортиқ дам олиш қон-томир касалликлари эҳтимолини 25 фоизга оширган.