Бугунги кунда Республикадаги 17 та “Нурли маскан”ларда кўзи ожиз ва заиф кўрувчи ўқувчилар таълим ва тарибия олиб келишмоқда.
Келажакда улар ўз ўринларини топиб муносиб ҳаёт кечиришлари мақсадида:
1. Ўқувчиларнинг имкониятлари, қизиқишлари, касбга бўлган мойиллиги сўровнома ва суҳбатлар орқали ўрганилди.
2. Републикадаги 5 та муассасаса замонавий турдаги касбга ўқитиш (технология) хоналари ташкил этилди.
3. “Ишга мархамат” мономарказларининг мутахассислари ёрдамида ўқитиш ва амалиёт дарслари йўлга қўйилди.
Ушбу тизим тўлиқ йўлга қўйилиши натижасида Нурли масканларда таълим-тарбия олаётган ўқувчиларимиз келажакда ўзлари қизиққан касбни мукаммал ўрганиб, ҳаётда ўз йўлларини топиб кетишади деб умид қиламиз, дея ёхабар беради, Халқ таълими вазирлиги расмийлари.