Ўзбек дипломатияси олдида турган асосий муаммолар Президент Шавкат Мирзиёевни ташвишга солаётгани маълум қилинди

    Долзарб 9 сентябр 2022 2555

    Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланган Владимир Норовни вазирлик жамоасига таништирди.

    Унда Владимир Норовнинг узоқ йиллик тажрибаси тайинловда инобатга олингани эътироф этилди.

    Ўз навбатида йиғилишда айрим танқидий масалалар ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, Сардор Умурзаков ўзбек дипломатияси олдида турган асосий муаммолар Президент Шавкат Мирзиёевни ташвишга солаётганини таъкидлади. Ташқи хавф-хатарларни олдиндан аниқлаш, уларга қарши муносиб дипломатик чоралар кўриш лозимлиги, хорижий ҳамкор давлатлар билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш ҳамда хориждаги юртдошларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш — ўзбек дипломатиясининг энг асосий вазифалари эканлиги қайд этилди.

    Шунингдек, Ўзбекистонда ўтказилиши кутилаётган энг катта халқаро тадбирлар — сентябрь ойидаги ШҲТ саммити, ноябрь ойидаги Туркий давлатлар ташкилоти саммитларини юқори даражада ўтказиш бўйича ҳам тегишли кўрсатмалар берилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates