Шартномага мувофиқ, эндиликда:
илк бор, Портсмут университетининг 100 нафар юқори курс талабалари ва магистрантлари мамлакатимиз хорижий тилларни ўқитиш жараёнига 2023 йил март ойидан жалб қилина бошланади;
республикамизда инглиз тили ўқитувчилари Портсмут университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган дастурлар асосида ўқитилади ва TESOL халқаро сертификатига эга бўлишлари учун кенг имкониятлар яратилади;
Портсмут университетининг малакали мутахассислари Агентлик ва хорижий тилларни ўргатишга ихтисослашган олий таълим муассасаларига кенг жалб этилади;
олий таълим муассасаларининг инглиз тили ўқитувчилари Портсумут университетида малака оширади;
давлат хизматчилари учун Портсмут университети билан ҳамкорликда Давлат бошқаруви (Public Administration) мутахассислиги бўйича магистрлик дастури йўлга қўйилади;
Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда шаҳар халқ таълими бўлинмаларига Портсмут университетидан 2023 йилда камида 2 нафар менежер мутахассислар жалб этилади.