Шайхонтоҳур туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берилди

    Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида ўт ўчириш машинаси ва Gentra р иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

    Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

    Маълум қилинишича, ЙТҲ 11 июл куни соат 16:30 ларда Шайхонтоҳур туманининг Алишер Навоий кўчасида содир бўлган. Олмазор тумани Муҳокама кўчасидаги 14-уйда ёнғин содир бўлаётгани юзасидан келиб тушган чақирувга асосан мазкур манзил томон ҳаракатланиб кетаётган 27 ёшли М.А. бошқарувидаги ёнғин қутқарув машинаси ҳамда 2001 йилда туғилган С.Ф. бошқарувидаги Gentra иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берган.

    ЙТҲ оқибатида Gentra ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates