Миланович 2020 йилдан бери Президент лавозимида фаолият юритмоқда.
Унинг рақиби Драган Приморац педиатр, суд экспертизаси бўйича мутахассис, тиббий генетика соҳаси бўйича етакчи мутахассис ва Хорватиянинг собиқ фан, таълим ва спорт вазири ҳисобланади.
Хорватияда президентлик сайловларининг иккинчи тури 12 январда ўтказилиши белгиланган.