Уларнинг маълумотларига кўра, АҚШ Давлат департаменти Конгрессни яҳудий давлати билан тузиладиган шартнома, яъни Исроилнинг АҚШдан қурол-яроғ ва ўқ-дорилар оладиган битим тузиш нияти ҳақида норасмий равишда хабардор қилган. Хусусан, АҚШ Исроилга қирувчи ва ҳужум вертолётлари учун ҳаво-ҳаво ракеталари, артиллерия снарядлари, кичик диаметрли бомбалар, қўшимча JDAM ўқ-дорилари тўпламлари, 500 фунт оғирликдаги бомба (тахминан 227 кг) ва бошқа ўқ-дорилар билан таъминлайди.
Нашр манбаларининг таъкидлашича, келишув “Исроил хавфсизлигини узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш” учун мўлжалланган. Баъзи қуроллар тўғридан-тўғри Пентагон омборларидан Исроилга етказилиши кутилмоқда, аммо аксарият қуролларни етказиб бериш “бир йил ёки ундан кўпроқ вақтни олади”.
Axiosнинг таъкидлашича, Исроилга эҳтимолий қурол савдоси АҚШ Вакиллар палатаси ва Сенатнинг Ташқи алоқалар қўмиталари томонидан тасдиқланиши керак, деб хабар беради tass.ru.