баннер
14 мар 2025
21:53

    Энди банк, аэропорт, вокзал ёки нотариусга пасспорт кўтариб бориш шарт эмас

    2025 йилнинг 1 июлидан бошлаб my.gov.uz порталидаги рақамли сервислар орқали ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиш мумкин.

    Кўпчиликнинг вақтини олиб, асабини бузадиган жараёнлардан бири – бу турли ҳужжатларни йиғиш ва уларни доим ўзи билан олиб юришдир. Ҳужжатларни уйда унутиб қолдириш эса кўпгина ноқулайликларга олиб келиши мумкин.

    Эндиликда бу муаммога ечим бор!

    2025 йилнинг 1 июлидан бошлаб my.gov.uz порталидаги рақамли сервислар орқали ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этсангиз бўлади. Бу дегани, энди сиз билан доим бирга юрадиган смартфонингиз ёрдамида исталган вақтда керакли ҳужжатни кўрсата оласиз!

    Рақамли сервислардан Банк хизматларида, Нотариал идораларга мурожаат қилганда, Аэропортларда ички рейсларни рўйхатдан ўтказишда, Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи поездларга чиқишда, Давлат, корпоратив ва бошқа хизматларда фойдаланишингиз мумкин.

    Ушбу имконият вақтни тежаш, ҳужжатларни йўқотиш ёки шахсга доир маълумотларнинг тарқалиш хавфини камайтириб, жараёнларни соддалаштиради ва тезлаштириш каби қатор қулайликларни яратади.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech