Бунинг учун my.gov.uz портали орқали "Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш" хизматига кирилади ва «Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаш» бўлимини танлаб, ариза юборилади.
Маълум қилинишича, хизмат нархи 370 800 сўм (0.9 БҲМ).
Агар гувоҳномани кўрсатилган манзилга почта орқали етказиб берилиши учун қўшимча 25 000 сўм тўлов қилинади.
Хизмат кўрсатиш муддати — 1 иш куни бўлиб, почта орқали етказиб бериш билан бирга, жами 3 иш куни ичида янги гувоҳнома мурожаатчининг қўлига етиб боради.
Эслатилишича, ҳайдовчилик гувоҳнома ҳақидаги маълумотлар тизимда тасдиқланмаса ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг аризаси рад этилади.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131 ва 136-моддалари бўйича маъмурий иш қўзғатилган бўлса ҳам ариза рад этилади.








