12 та халқаро компания Ғузор қуёш фотоэлектр станциясини қуришга ариза берди

    Энергетика 22 апрел 2022 2279

    Энергетика вазирлиги Хитой, БАА, Россия, Туркия, Франция, ва бошқа давлатлар компанияларидан Ғузор қуёш фотоэлектр станциясини (ҚФЭС) қуриш лойиҳаси бўйича тендернинг биринчи босқичида (Малака сўрови – RFQ) иштирок этиш учун аризаларни қабул қилди.

    Вазирликнинг хабар беришича, халқаро компаниялардан ушбу тендерда иштирок этиш учун жами 12 та ариза келиб тушган.

    Лойиҳа Осиё тараққиёт банки кўмагида энергетика, инвестициялар ва ташқи савдо, молия вазирликлари ва Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилмоқда. Лойиҳа Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида қуввати 300 МВт гача бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуришни назарда тутади.

    Тендерда иштирок этишни хоҳловчиларнинг барчаси учун очиқ киришда малака сўрови тақдим этилди. Тендер комиссияси иштирокчилардан таклифлар келиб тушгандан сўнг, қабул қилинган таклифларнинг тўлиқлиги ва мақсадга мувофиқлигини баҳолайди, шундан сўнг малакали иштирокчиларнинг “қисқа рўйхати” эълон қилинади, улар кейинчалик тендернинг иккинчи босқичига (Таклифлар сўрови – RFP) қўйилади.

    Эслатиб ўтамиз, лойиҳа Ўзбекистон ҳукумати томонидан Осиё тараққиёт банки (ОТБ) кўмагида амалга оширилаётган умумий қуввати 1 ГВт бўлган қуёш фотоелектр станцияларини қуриш бўйича иккинчи дастури доирасида амалга оширилмоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates