Ғўза зараркунандаларига қарши "Долзарб 30 кунлик" эълон қилинди

    Маълумки, ғўзанинг заракунанда ҳашаротлари июль ойида оммавий кўпаяди. Шу сабабли Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тизимида ғўза зараркунандаларига қарши кураш бўйича 1–30 июль кунлари “Долзарб ўттиз кунлик” эълон қилинди.

    Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова маълум қилди.

    “Долзарб ўттиз кунлик” мобайнида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан республикадаги агрокластерлар, фермер-деҳқон хўжаликлари билан биргаликда ғўза майдонларида учрайдиган хавфли ва иқтисодий зарар келтирадиган зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларга қарши уйғунлашган кураш тадбирлар олиб борилади.

    Бугунги кунда республика бўйича 1 миллион 34 минг 223 гектар майдонда ғўза парваришланмоқда. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизими мутахассислари томонидан ғўза майдонларида доимий мониторинг олиб борилмоқда. Шунингдек, зарарли ҳашаротлар кенг тарқалиб иқтисодий зарар етказиши хавфини олдини олиш мақсадида кимёвий воситалар заҳираси ҳам шакллантирилди.

    1 июлдан 30 июлга қадар давом этадиган мазкур “Долзарб ўттиз кунлик” мобайнида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан республикадаги агрокластерлар, фермер-деҳқон хўжаликлари ғўза майдонларида учрайдиган хавфли ва иқтисодий зарар келтирадиган зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларга қарши уйғунлашган кураш тадбирлар олиб борилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates