Паркент туманида доривор ўсимликлардан экстрактлар олиш йўлга қўйилди

    “Yuma Green” МЧЖ томонидан доривор ўсимликлар экстрактлари асосида биологик фаол моддалар субстанцияларини олишнинг илмий лаборатория базасини яратилиб, 2022 йил июнь ойидан маҳсулот ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. Корхона йилига 2000 тонна доривор ўсимликларни қайта ишлаш имкониятига эга.

    Лойиҳанинг умумий қиймати 4,9 млрд. сўм бўлиб, ундан 3,85 млрд. сўм корхонанинг ўз маблағлари бўлса, 1,07 млрд. сўм Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тижоратлаштириш учун давлат илмий дастурлари доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилган ҳамда 15 та ишчи ўрни яратилган.

    “Yuma Green” МЧЖ томонидан узум уруғи экстрактини қайта ишлаш натижасида полифеноллар, узум қовуғидан ресвератрол анор пўстлоғи экстрактидан полифеноллар ва пуникалин, қизилмия илдизидан глабридин ва глициризин кислотаси ва бошқа доривор экстрактлар олинади.

    2022 йилда ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 тонна ва қиймати 27 500 АҚШ долларига тенг бўлган экстрактлар ишлаб чиқарилади. 2026 йилга бориб, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 67 тоннага етказилади ва қиймати 1,4 млн АҚШ долларига тенг экстрактлар ишлаб чиқарилади, шундан 737,5 минг АҚШ долларига тенг экстрактлар экспорт қилинади.

    Лойиҳа доирасида:

    Ёш олимларни ва кичик илмий ходимларни лаборатория шароитидан ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш жараёнини тўлиқ ўзлаштириш ва барча ишлаб чиқариш жараёнларида илмий ходимларнинг иштирокини таъминлаш, маҳаллий доривор ўсимликларни экстракция йўли билан қайта ишлаб фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология корхоналарига ҳозирги кунда чет эллардан импорт қилиб олиб келинаётган хом ашёларни етказиб бериш, маҳаллий хом ашёни (ўсимликларни) чуқур қайта ишлашини таъминлаш ва маҳсулотларни экспорт салоҳиятини ошириш кўзда тутилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates