145 нафар юртдошимиз Жанубий Кореяда ишлаш учун жўнаб кетди

    Ижтимоий ҳаёт 24 июн 2021 1331

    Корея Республикаси компанияси вакиллари томонидан ўтказилган танлов асосида 115 нафар юртдошимиз вақтинчалик ишлаш учун Кореяга жўнаб кетди.

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Канвондо провинцияси, Хонгчон округи администрацияси ўртасида мавсумий ишчилар тўғрисида тузилган келишувга асосан мамлакатимизда 5 ойлик мавсумий ишларда (Е-8 визаси) вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун Корея Республикаси компанияси вакиллари томонидан танлов ўтказилган эди.

    Мазкур танловдан муваффақиятли ўтган фуқароларнинг навбатдаги гуруҳи, яъни 115 нафари 23 июнда ушбу давлатга жўнаб кетган.

    Шунингдек, Агентлик томонидан Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати билан олиб борилган музокаралар натижасида ушбу давлатда ишлаш вақтида меҳнат таътили олиб, Ўзбекистонга келган 30 нафар фуқаро Тошкент халқаро аэропортидан чартер рейс орқали Корея Республикасига кетди.

    Фуқароларга хорижда ишлаш даврида қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган вақтда ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган тарқатма материаллар берилди.

    Эслатиб ўтамиз, жорий йилда мавсумий ишларда (Е-8 визаси) вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Жанубий Кореяга жўнаб кетган фуқаролар сони 420 нафарни ташкил этади, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates