Икки аёлнинг «одам савдоси» қурбони бўлиши олди олинди

    Тошкент халқаро аэропортда қизларни алдов йўли билан Россияга жўнатаётган шахс қўлга олинди.

    Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати маълум қилди.

    Янгийўл туманида яшовчи 2002 й.т. «Бону» тахаллуси билан танилган аёл, Тошкент ва Хоразм вилоятида яшовчи, икки нафар тенгдоши (аёллар)ни мўмай даромад топадиган иш топиб беришни ваъда қилиб, фоҳишалик билан шуғуллантириш мақсадида (Тошкент халқаро аэропортидан Тошкент — Жуковский авиарейси орқали) Россия Федерациясига жўнатаётган вақтида вилоят ИИББ тезкор ходимлари томонидан ушланди.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Маълумот ўрнида, 2023 йил давомида вилоят ИИББ ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан «одам савдоси»га қарши кураш йўналишида амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тошкент вилоятида 15 нафар фуқароларни одам савдоси қурбони бўлишинг олди олинди.

    Аниқланган ҳолатлар юзасидан 19 нафар аёл ва 3 нафар эркак жами 22 нафар шахсга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланиб, жиноий жавобгарликка тортилган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates