Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасининг расмий каналида маълум қилинди.
Таъкидланишича, 1979 йилда туғилган мазкур шахс фирибгарлик ва одам савдоси жиноятларини содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган.
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралди.
“Жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан, Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади.
Шу билан бирга, кейинги вақтларда АҚШ, Канада ёки Европа давлатларга бориш учун виза расмийлаштириб бериш важи билан фирибгарлик содир этилиши ҳолатлари юзасидан Бош консулхонамизга келаётган мурожаатлар сони ортганини инобатга олиб, фуқаролардан фирибгарларга алданиб қолишдан огоҳ бўлишларини сўраймиз”, — дейилади консуллик хабарида.