Тошкентда аёл 10 ёшли қизини 2 минг долларга сотмоқчи бўлди

    Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи аёл 10 ёшли қизини 2 минг долларга сотмоқчи бўлди.

    Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар берди.

    Қайд этилишича Тошкент вилояти, Қибрай туманида яшовчи 1989 йилда туғилган З.А. 2011 йилда туғилган ўғли ва 2014 йилда туғилган қиз фарзанди бўлган. Турмушидан ажралган аёл ижара асосида Чирчиқ шаҳрида яшаб келган.

    Маълумотларга кўра, аёл шу йилнинг 29 март куни 2014 йилда туғилган қиз фарзандини 2 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 500 АҚШ долларини олаётган вақтда тезкор тадбирда ушланди.

    Аёл суд мажлисида айбига қисман иқрорлик билдириб, у бу ишга фарзандларини боқишга қийналгани сабаб қилиб кўрсатди.

    Жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судининг шу йил 26 июндаги ҳукми билан З.А. Жиноят кодексининг 135 моддаси (одам савдоси) 3 қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates