2021-2024 йилларда молиявий оммабоплик даражаси таҳлил қилинди

    Молия 20 январ 2025 1203

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2021-2024 йилларда молиявий оммабоплик даражаси таҳлил қилинди.

    Ўзбекистонда аҳоли томонидан молиявий хизматлардан фойдаланишни кенгайтиришга қаратилган бир қанча ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 23-мартдаги ПҚ-3620-сонли “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2019-йил 23-июлдаги ПҚ-4400-сонли “Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари, ҳамда “2021-2023 йилларга мўлжалланган Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегияси“ қабул қилинди.

    Ўтган 4 йил давомида аҳоли томонидан ўз даромадларини банк депозитларига жойлаштириш даражаси ошди. 2024-йил 1-декабрь ҳолатига кўра, тижорат банклари томонидан аҳолидан жалб қилинган миллий валютадаги депозитлар қолдиғи 2021-йилнинг бошидагига нисбатан 4,1 баробарга (21,4 трлн. сўмдан 86,7 трлн. сўмга), чет эл валютасидаги депозитлар қолдиғи эса 2,6 баробарга (993,3 млн. АҚШ долларидан 2,6 млрд. АҚШ долларига) ўсди. Шунингдек, 2021-йилда аҳоли жами даромадларининг 4,7 фоизини жамғарма ва муддатли депозитларга жойлаштирилган бўлса, 2023-йилнинг якунига келиб, ушбу кўрсаткич 8,6 фоизга етди.

    Бундан ташқари, 2024-йилнинг январь-ноябрь ойларида ажратилган жами кредитлар ҳажми 2021-йилнинг мос давридагига нисбатан 2,6 баробарга (36,1 трлн. сўмдан 93,4 трлн. сўмга), шундан, истеъмол кредити ҳажми 1,9 баробарга (8,9 трлн. сўмдан 16,9 трлн. сўмга), микроқарзлар миқдори 4,5 баробарга (9,1 трлн. сўмдан 40,7 трлн. сўмга) ҳамда ипотека кредитлари 1,8 баробарга (8,1 трлн. сўмдан 14,8 трлн. сўмга) ошди.

    Шунингдек, масофавий банк хизматидан фойдаланувчилар сони сезиларли даражада ошди. 2024-йилнинг ноябрь ойида масофавий банк хизматидан фойдаланувчилар сони 46,9 млн. кишига етиб, 2021-йилнинг январь ойидагига нисбатан 1,6 баробарга кўпайди.

    Дарҳақиқат ўтган 4 йил давомида суғурта ташкилотлари томонидан кўрсатилган хизматлар кўлами ҳам сезиларли даражада ошди. Мисол учун 2023-йилда суғурта мукофотлари ҳажми 2022-йилдагига нисбатан 30 фоизга ошган бўлса, 2024-йилнинг 9 ойида ушбу ўсиш 13 фоизни ташкил қилди. Шунингдек, тузилган шартномалар сони 2023-йилда 26,7 фоизга, 2024-йилнинг 6 ойида 10,5 фоизга кўпайган.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates