2022 йилда Испанияда Ўзбекистон тарихидан сўзловчи фестиваль ташкил этилади

    Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонасида «Мудехарес» жамоатчилик маданият маркази вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Валенсия провинциясининг Онтеньенте шаҳрида 2022 йил 16-24 август кунлари Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданияти ва сайёҳлик салоҳиятига бағишланган фестивални юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

    Лойиҳа менежери Рафаэль Ферреронинг сўзларига кўра, маданий тадбир дастуридан миллий либослар кўргазмаси, анъанавий каштачилик, фотокўргазма, миллий рақслар, Ўзбекистон амалий санъати ярмаркаси, ўзбек миллий ошхонаси тақдимоти, шунингдек, симфоник оркестрнинг «Самарқанд», «Фарғона» ва «Улуғбек» мусиқий композициялари киритилган концерт жой олган. Ушбу композициялар машҳур испан композитори Сауль Гомес Солер томонидан Самарқанднинг кўҳна тарихи, Фарғона водийси икати ва Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги давридан илҳомланиб ёзилган.

    "Дунё" ААнинг эътирофича, Мазкур фестивалга тайёргарлик ишлари доирасида Онтеньенте шаҳрида симфоник оркестрнинг концерти ташкил этилди. Унда ушбу композициялар ижро этилди. Концерт меҳмонлари мусиқий дастурни илиқ кутиб олди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates