Ҳар йили республика бўйлаб икки босқичда «Тоза ҳаво» ойлиги ўтказилади.
Жумладан, 2023 йили ҳам «Тоза ҳаво» ойлиги давомида жами 318 556 та автотранспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилди.
Текширилган техникаларнинг 8652 таси ёки 2,75 фоизи атмосферага меъёридан ортиқ заҳарли ташламалар чиқараётгани аниқланди, дея хабар беради Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.
Таъкидланишича, белгиланган нормаларини қўпол равишда бузган 3329 та автотранспорт ҳайдовчисига нисбатан умумий 553 153 млн сўм жарима чоралари қўлланилди ҳамда 2914 та техника воситасининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатиб қўйилди.
“Текширилган автотранспорт воситаларининг 1043 таси ёки 2,2 фоизида ишлатилган газларининг ифлослантирувчи моддалари миқдори ўрнатилган меъёрлардан юқорилиги аниқланди ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаларига юборилди.
«Тоза ҳаво» ойлиги давомида атмосферага жами 209 232 тонна ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг олди олинди”, дейилади вазирлик хабарида.