Жорий йилнинг октябрь ойидаги кўрсаткичлар 1991-2020 йиллардаги ўртача ҳароратдан 0,85 даражага юқори. Аввалги рекорд 2019 йил октябрь ойида қайд этилган эди. Ўша кўрсаткичлар 2023 йилга нисбатан 0,40 даражага пастроқ, деб хабар беради mir24.tv.
Мутахассисларнинг қайд этишича, жорий йилнинг январидан октябригача бўлган ўртача ҳарорат 2016 йилнинг 10 ойидаги ўртача кўрсаткичдан 0,10 даражага юқори бўлган – бу бутун кузатув даври учун энг юқори кўрсаткичдир, деб хабар берди Европа иқлим ўзгариши хизмати – Copernicus.
“Биз тўлиқ ишонч билан айтишимиз мумкинки, 2023 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлади ва у ҳозирги кунда саноатдан олдинги ўртача кўрсаткичдан 1,43 даражага юқори”, деди Copernicus бош директори ўринбосари Саманта Бержесс.