2024 йилда магнит бўронлари тез-тез содир бўлиши маълум қилинди

    Қуёш 2024 йилда ўз фаоллигининг энг юқори чўққисига чиқади, бу эса Ерда кучли магнит бўронларига олиб келади.

    Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти ва қуёш-ер физикаси институтининг қуёш астрономияси лабораторияси раҳбари Сергей Богачев маълум қилди.

    Мутахассиснинг сўзларига кўра, ўтган йилга нисбатан бу йил ҳам Қуёшнинг чақнаши, ҳам унинг геомагнит фаоллиги бўйича ҳам воқеаларга бой бўлади.

    “Умуман олганда, ҳар ой сезиларли бўронлар бўлади – менимча бир ойда икки ёки учта бўрон юз беради”, деди олим.

    Магнит бўронларининг чўққиси май-июнь ойларида содир бўлади ва йил охирига келиб фаоллик пасайишни бошлаши мумкин, дея қўшимча қилди Богачев.

    1 январга ўтар кечаси Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди, бу магнит бўронига олиб келди, индекси саккизга етди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates