2025 йилга бориб барча шаҳар ва шаҳар посёлкалари бош режаси тасдиқланиши режалаштирилмоқда

    Урбанизация 30 ноябр 2020 1848

    2021 йил 1 январдан бошлаб қурилиш устидан жамоат назоратини таъминлаш мақсадида тартиб ўрнатилади.

    Президент Шавкат Мирзиёев 27 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021–2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

    Ҳужжат билан 2025 йилга бориб шаҳарларнинг барчасини ва шаҳар посёлкаларининг 25 фоизини бош режалар билан қамраб олишга эришиш режалаштирилмоқда.

    2021 йил 1 январдан бошлаб қурилиш устидан жамоат назоратини таъминлаш мақсадида қуйидаги тартиб ўрнатилади:

    а) аҳоли пунктларининг бош режалари жамоат муҳокамаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланади. Бунда аҳоли пунктлари бош режаларининг жамоат муҳокамаси қуйидаги тартибда амалга оширилади:

    I босқич — фуқароларни жамоат муҳокамасини ўтказиш муддатлари, жойи ва тартиби билан таништириш;

    II босқич — аҳоли пункти бош режасининг лойиҳаси бўйича жамоат муҳокамаларини (яшовчилар, ердан фойдаланувчилар ва кўчмас мулк объектлари мулкдорларининг муҳокамалари, ижтимоий сўровлари, фикрларини тўплаш ва бошқа усуллар) ўтказиш;

    III босқич — жамоат муҳокамасининг қайд этилган натижалари асосида жамоат фикрини таҳлил қилиш;

    IV босқич – жамоат муҳокамаси натижалари ҳақида оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, интернет тармоғи орқали аҳолини хабардор қилиш.

    б) аҳоли пунктлари бош режаларининг юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, жамият ва давлат манфаатларига мувофиқлиги юзасидан жамоат экспертизасини амалга ошириш имконияти жорий этилади;

    в) аҳоли пунктининг таклиф этилган бош режасидан норози бўлган жамоат назорати субъектларининг ташаббусига кўра аҳоли пунктининг муқобил бош режасини ишлаб чиқиш ёки унга ўзгартириш (тузатиш) киритиш механизми жорий этилади;

    г) аҳоли пунктлари бош режаларининг жамоат муҳокамасини ташкил этиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига юкланади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates