2075 йил Ой қандай кўринишда бўлади?

    Ойда одамларнинг яшаши учун зарур бўлган барча турдаги технологиялар билан жиҳозланган ҳамда хусусий космик кемалар қўниши учун флот яқин икки йил ичида учирилиши режалаштирилган.

    Бугунги кунда ойда тадқиқотлар ўтказиш ва илмий изланишлар кенг қўламда олиб борилмоқда. 1960 йилларга қараганда технологиянинг ривожланиши туфайли Ойга бориш учун анча-мунча кам маблағ сарфланмоқда.

    Италиянинг космик сиёсат бўйича маслаҳатчиси Жузеппе Реибалдининг сўзларига кўра, 2075 йилга бориб Ойда турли жойларда кўплаб базалар барпо этилиб гуллаб-яшнайдиган экотизим пайдо бўлиши мумкин.

    Махсус корхоналар Ой аҳолисини сув, ва қурилиш материаллари, шунингдек, космик кемалар қисмларини ишлаб чиқариш учун титан ва алюминий билан таъминлайди. Бу даврда Марсга учирилишлар Ойдан бошланиши мумкин. Ернинг сунъий йўлдошида юқори технологиялар орқали фермерлар озиқ-овқат етиштириши ҳам мумкин.

    2075 йилда Ойда одам туғилиши туб бурилиш бўлади - дейди Реибалд.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates