29 апрель — Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни деб эълон қилинди

    БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси билан 29 апрелни Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюцияни бир овоздан қабул қилди.

    Ҳужжатга дунёнинг барча минтақаларидан 80 дан ортиқ давлат ҳаммуаллифлик қилган.

    Резолюция Ўзбекистон Республикаси Президентининг зилзила қурбонларига ҳурмат кўрсатиш ва бу борада халқаро ҳамкорлик зарурлигини эслатиш мақсадида хотира ва бирдамлик кунини таъсис этиш тўғрисидаги ташаббусига асосланган.

    2023 йил 16 март куни бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида Давлатимиз Раҳбари томонидан фавқулодда вазиятлар бўйича ихтисослашган халқаро тузилмалар билан амалий ҳамкорликни кучайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилганди.

    Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни илк бор 2026 йил 29 апрель куни нишонланади. Бу сана 1966 йилда Тошкент шаҳрида содир бўлган вайронкор зилзиланинг 60 йиллиги муносабати билан белгиланди.

    Ушбу ҳужжат сўнгги йилларда Ўзбекистон ташаббуси билан қабул қилинган 13 резолюция бўлди. Мазкур резолюциянинг қабул қилиниши Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ортиб бораётганини, шунингдек, глобал миқёсда ўзбек дипломатияси тобора ривожланиб бораётганлигини яна бир бор тасдиқлайди.

    No date selected
    июн, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates