3 та вилоятда ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Қашқадарё, Бухоро ва Фарғона вилоятларида ноқонуний ишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларни аниқлашга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Деҳқонобод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Д.К.“ АЖ қўриқчиси М.А. фуқаролар С.У. ва Ё.И.нинг ишончига кириб, уларни ушбу корхонага ишга киритиб қўйиши эвазига 2 500 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Шу каби, Департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Шофиркон туман Тиббиёт бирлашмаси бўлим ҳисобчиси Ю.Ҳ. фуқаро С.З.нинг ишончига кириб, уни ушбу тиббиёт бирлашмасига ишга киритиб қўйиши эвазига 700 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Шунингдек, Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса “Тошлоқтумангаз“ газчиси М.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб фуқаро А.С.ни ушбу газ таъминоти корхонасига ишга киритиб қўйиш эвазига муқаддам 1,7 млн сўм ва 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 640 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилди.

    Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates