Самарқанд ва Навоийда “права“ олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғозғон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.Ш. фуқаро Ф.Ғ.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида "В" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 200 АҚШ долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Шунингдек, Департаментнинг Каттақўрғон шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ж. фуқаро Б.Ш.нинг ишончига кириб, унга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 600 АҚШ доллар олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates