30 августидан бошлаб Тошкент метрополитенининг барча линиялари соат 05:00 дан 00:00 гача ишлайди

    Транспорт 26 август 2021 1347

    Шу кунларда Тошкентга 20 та янги ва замонавий метро вагонлари келади, дея хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари»нинг ахборот-таҳлилий медиа маркази. 

    Улардан 5та метропоезд шакллантирилади. Йил якунига қадар эса, шу турдаги яна 20 та вагон келтирилиши кутилмоқда.

    Шу билан бирга, мактаб ўқувчилари ва талабаларда янги ўқув йили бошланиши, метрополитенда йўловчилар сони янада ўсиши, йўловчиларнинг кўплаб мурожаатлари инобатга олиниши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллик байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш муносабати билан, жорий йилнинг 30 августидан бошлаб поездлар қатнови бўйича янги жадвал жорий этилади. Яъни:

    Чилонзор ва Сергели йўналишларида эрталабки соат 07:30дан 09:00гача поездлар оралиғи 3 дақиқани ташкил этади ва кечки соат 16:30дан 19:00гача – 4 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади;

    Ўзбекистон йўналишида эрталабки соат 07:30дан 09:00гача поездлар оралиғи 4 дақиқани ташкил этади ва кечки соат 16:30дан 19:00гача – 5 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади;

    Юнусобод йўналиши эрталаб соат 07:30 дан 09:00 гача 6 дақиқада оралиғи билан ҳаракатланади ва 16:30 дан 19:30 гача поездлар қатнови ҳар 7 дақиқада ташкил этилади.

    Шунингдек, жорий йилнинг 30 августидан бошлаб Тошкент метрополитенининг барча линиялари соат 05:00 дан 00:00 гача ишлайди.

    Шуни таъкидлаш керакки, бугунги кунга қадар, Юнусобод ва Ҳалқа ер усти йўналишлари соат 06:00 дан 23:00 гача ишлаган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates