363,2 млн сўмлик қарз эвазига "BYD" сотилади

    Автотранспорт воситаси онлайн аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

    Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор фуқаро М.С.дан ундирувчи АТ "Алоқабанк" фойдасига 363 млн 231 минг 975 сўм ва давлат фойдасига 12 млн 643 минг 983 сўм бож ундириш тўғрисида ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Олмазор туман бўлим иш юритувига 01.05.2024 йилда келиб тушган.

    Шу куни ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Қарздор фуқарога ундирувчи банк олдидаги қарз суммаларини қоплаш учун 5 кунлик ихтиёрий муддат берилган бўлса-да, қарздор банкка кредит қарзини тўламаган.

    Оқибатда Бюронинг туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорга тегишли бўлган "BYD YUAN PLUS FLAGSHIP" автотранспорт воситаси бўлим давлат ижрочиси Қ.Хусанов томонидан хатланиб, ундирувчи банк фойдасига 363,2 млн сўм миқдоридаги кредит қарзи ундируви сабаб онлайн аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates