61 миллиард 988 миллион сўм ўз эгаларига қайтарилди

    Фарғона вилоят адлия бошқармасида журналист ва блогерлар иштирокида  бўлиб ўтган матбуот анжуманида бу борада  ахборот берилди.

    Вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман ва шаҳар адлия бўлимларига 2022 йил давомида жами 12 минг 431 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 66,6 фоизи қаноатлантирилган. Шикоятларнинг хусусияти ҳудудлар бўйича тахлил қилинганда энг кўп кўтарилган масала меҳнатга доир шикоятлар ҳиссасига тўғри келади.

    Бундай мурожаатлар сони 4 минг 688 тани ташкил қилган. Шунингдек коммунал, солиқ, банк, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа соҳаларга тааллуқли шикоятлар қайд қилинган.

    Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат хизматлари кўрсатиш ва бошқа соҳаларда жами 1 минг 817 маротаба назорат тадбирлари ўтказилиб, 62 минг 500 дан ортиқ қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

    Қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш, уларни олдини олиш ҳамда амалдаги қонун ҳужжатлари талабига мувофиқлаштириш бўйича 5 минг 725 та тақдимномалар киритилди ва кўрилган чоралар натижасида жами 39 минг 57 та ҳужжатлар ижроси тўхтатилди. Мансабдор шахсларининг 2 минг 738 та ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) тўхтатилди, 1 минг 629 нафар шахсларнинг интизомий жавобгарлик масаласи ҳал этилиб, 61 млрд. 988 млн. сўм миқдордаги пул маблағлари ўз эгаларига қайтарилиши таъминланди.

    Жисмоний ва юридик шахсларни манфаатини кўзлаб судларга 34 млрд. 240 млн. сўмлик 2 минг 118 та даъво аризалар киритилган.. Бундан ташқари, 1 минг 172 та ҳолатлар бўйича мансабдор шахсларнинг жиноий (9 та) ва маъмурий (1163 та) жавобгарлиги масаласини ҳал этиш бўйича ваколатли органларга таклифлар киритилиб, 1 минг 91 нафар шахсларнинг жавобгарлик масалалари ҳал этилиши таъминланди.

    Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан 20 та давлат ташкилотлари ва корхоналарга, шунингдек 1 минг 850 дан ортиқ таълим муассасаларига “Э-ҳуқуқшунос” электрон тизими орқали юридик хизмат кўрсатиб келинётгани ҳам эътибор қаратилди. Хусасан, марказлар томонидан хисобот даврида жами 363 694 та ҳужжатлар ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, 331 минг 828 тасига ижобий ва 6 минг 82 тасига салбий хулоса берилган, 25 минг 784 таси камчиликлар мавжудлиги сабабли ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмай қайтарилди. Шу билан бирга, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда уларни васийларига 400 дан ортиқ ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

    Давлат хизматлари марказлари томонидан 1 млн 275 мингга яқин давлат хизматлари кўрсатилиши таъминланди. 56 500 дан зиёд янги тадбиркорлик субъектлари ва 43 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхона давлат рўйхатидан ўтказилди. Бундан ташқари, сайёр тартибда 68 минг 171 та, филиаллар томонидан
    40 минг 931 та давлат хизматлари кўрсатилган.

    Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш соҳасида эса 159 минг 585 та далолатнома ёзувлари қайд этилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates