Япониянинг Хёге префектурасида 82 ёшли чол Тосиюки Исибасини полициячилар йўлда тўхтатишди. У машинани хавфсизлик камарини тақмасдан бошқариб бораётган эди.
Полициячилар ундан ҳайдовчилик гувоҳномасини сўраганда кўрсата олмади.
Маълум бўлишича, у 20 ёшида йўл қоидасини бузгани учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган экан. Буни қарангки, Исибаси олтмиш йилдан кўпроқ вақт машинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб келибди.
Бу хабарни тарқатган Sankei газетаси унга қандай чора кўрилгани ҳақида маълумот бермаган.