Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, бу йилги гулбозорда иштирокчилар сони ва гуллар кўлами рекорд даражани ташкил этмоқда — 1,5 мингдан ортиқ гулпарвар 30 миллиондан ортиқ хонаки гулни тақдим этди.
Сотувчиларга кўра, орхидея, геран ва бегония каби гуллар энг кўп харид қилинмоқда. Нархлар 5 минг сўмдан бошланиб, айрим нодир гуллар 1,5 миллион сўмгача баҳоланмоқда. Гулларга бўлган талаб ўтган йилга нисбатан анча ошган.
Харидорлар гулларни асосан кайфият ва интерьер учун танлашмоқда. Кўпчилик учун бу фестивал — янги гул турлари билан танишиш ва табиат билан яқинлашиш имконияти бўлмоқда.








