Қувада ҳам экспортбоп атиргул кўчатлари етиштирилади

    2021 йилда Фарғона вилояти Сўх туманида яшовчи фуқаро Тўлқин Асрориддинов ҳамда қувалик Алижон Тожибоев ҳамкорликда гул кўчатларини етиштириш бўйича фермер хўжалиги ташкил этган.

    Ҳамкорлик ва ҳамфикрлиликдаги фермер хўжалигига "Асад водий гуллари" деб ном берилди.

    Фермер хўжалигига дунёнинг ривожланган давлатларидан гулларнинг 300 дан ортиқ турдаги нави олиб келиниб, пайванд қилиниб, аста-секин экишга тайёрланмоқда.

    Бу ерда етиштирилган атиргул кўчатлари асосан Россияга экспорт қилинади.