9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди

    Қурилма ёнғин хавфи юзага келганда, уй эгаларини огоҳлантириш билан бирга ўт ўчирувчиларга хавф юзага келган жойдан геолокация юбориб, СМС хабарнома ташлайди.

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабининг "Робототехника" тўгараги аъзоси Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди.

    Зангиота туманидаги 6-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Озодбек газ, олов ва тутун юзага келганда хавф ҳақида тегишли хизматларга огоҳлантириш СМС хабарномасини юборувчи қурилма ихтиро қилди.

    — Қиш мавсуми эди. Одамлар ис газидан вафот этди деган машъум хабарларни ОАВ орқали ўқиб, эшитганимда, бунинг олдини олиш керак деган ўй келди ва бунинг ортидан мана шу ихтирони яратиш ғояси туғилди. Агар ушбу ихтиро тегишли хизматлар билан интеграция қилинса, албатта бундай бахтсиз ҳодисаларнинг олди олинишига ишонаман, — дейди Озодбек. Қурилма ёнғин хавфи юзага келганда, уй эгаларини огоҳлантириш билан бирга ўт ўчирувчиларга хавф юзага келган жойдан геолокация юбориб, СМС хабарнома ташлайди.

    Айни дамда Озодбекнинг ихтиросини патентлаш жараёни кечмоқда. Ушбу ихтирони яратишда тўгарак раҳбари Камолиддин Абдуқаҳҳоров бошчилик қилган. 22 ёшда бўлган устоз 2019 йилдан буён Шайхонтоҳур туман “Баркамол авлод” болалар мактабида тўгаракка раҳбарлик қилади. У раҳбарлик қилаётган тўгарак аъзолари Республика ҳамда Халқаро миқёсда бўлиб ўтган кўплаб танловлар ғолиби бўлган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates