Абдулазиз Комилов БМТ махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолайн билан учрашди

    Бугун, 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТнинг терроризмга қарши курашиш шароитида инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, асосий эркинликларини илгари суриш бўйича махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолайн билан учрашди.

    Учрашувда томонлар Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ихтисослашган тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлигининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, дея хабар беради вазирлик ахборот хизмати.

    Шунингдек, БМТ махсус маърузачиси мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, бошқа давлатларда оғир аҳволга тушиб қолган шахсларга самарали ёрдам кўрсатиш, жумладан, Яқин Шарқдаги уруш ҳудудларидан одамларни, айниқса, аёллар ва болаларни ватанга қайтариш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

    Бундан ташқари, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди. Афғонистон халқига тезкор инсонпарварлик ёрдам кўрсатиш зарурлиги ҳақида умумий фикр билдирилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates