Aбу Дабида кичик Ўзбекистон очилди

    Aбу Даби амирлигининг Aл Ватба ҳудудида 18 ноябрь куни бошланган “Шайх Зоид” фестивали доирасида “Ўзбекистон” павильонининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Мазкур павильон Ўзбекистон Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан ташкил этилиб, унда давлат рамзи ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.

    Тадбирда Қатардаги футбол бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб қилиш учун Самарқанддан йўлга чиққан ва айни дамда Бирлашган Aраб Aмирликларида бўлиб турган делегациямиз ҳам иштирок этди.

    Фестивал учун ташкил этилган шаҳарчада 20 дан ортиқ иштирокчи мамлакат павильонлари, янги қўшилган Санъат шаҳарчаси, “Selfie street ” майдони, Саҳро музейи, болалар майдончалари, гуллар шаҳарчаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари павильонлари ташкил этилди.

    Фестивал давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан мамлакатимизнинг БAAдаги дипломатик ваколатхоналарининг ватандошларга йўлланган табриклари, ўзбек миллий куйлари, санъаткорлар чиқишлари, ҳунармандларнинг маҳорат дарслари ташкил етилди ва Давлат байроғимиз ҳамда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган видеоролик шаҳарчанинг марказий майдонидаги екранларда намойиш этилди. Ўзбекистон павилони томонидан Давлат байроғи куни муносабати билан тадбир иштирокчилари учун байрам дастурхони ташкил этилди.

    Қатардаги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб қилиш учун автотранспортда йўлга чиққан таниқли блогерлар жамоаси Давлат байроғини нишонлаш тадбирига таклиф етилиб, тадбир жараёнлари ижтимоий тармоқларда ёритилди, марказий телевиденийеларда ёритиш учун материаллар жамланди.

    Тадбир сўнгида БAAдаги ватандошлар, санъаткорлар гуруҳи ва блогерлар жамоаси билан биргаликда фестивал асосий майдони бўйлаб Ўзбекистон байроғи остида парад уюштирилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates