Абу Муин Насафий мажмуасини бошқариш ва ободонлаштириш дирекцияси ташкил этилди

    Урбанизация 4 март 2021 1439

    Вазирлар Маҳкамасининг “Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги Абу Муин Насафий мажмуасини бошқариш ва ободонлаштириш дирекциясини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

    Қарорга кўра, Қашқадарё вилояти Маданият бошқармаси таркибида давлат муассасаси шаклида юридик шахс мақомидаги Абу Муин Насафий мажмуасини бошқариш ва ободонлаштириш дирекциясини ташкил этилади.

    Қарши тумани “Қовчин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Абу Муин Насафий мажмуасида жойлашган бино ва иншоотларни Дирекцияга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин берилади.

    Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги Ақида илми мактаби Мажмуа биносида текин фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

    Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгиланган:

    – ислом илм-фани, хусусан, ақида илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган Абу Муин Насафий илмий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш;

    – буюк алломаларимиз ҳаёти ва илмий мероси ҳақида халқчил ва оммабоп рисолалар нашр этиш;

    – Мажмуадаги майдонлар, кўчалар, парклар, фавворалар ҳамда бошқа ташқи ободонлаштириш объектларини шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидаларига мувофиқ сақлаш ва улардан фойдаланиш ишларини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш;

    – кўкаламзорлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш, дарахтларни, буталарни, гулларни парвариш қилиш ва кўкаламзорлаштирилган майдончаларни таъмирлаш бўйича зарур ташкилий-агротехника ишларини амалга ошириш;

    – мукаммал ва жорий таъмирлашга доир пудрат шартномалари тузиш ҳамда сунъий суғориш тизимлари, насос станциялари, қудуқлар, йўл ва йўлкалар қаттиқ қопламаларининг соз ҳолатда бўлишини таъминлаш;

    – архитектура иншоотларидан фойдаланиш, уларни жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларини ташкил этиш, шунингдек, соз ҳолатда сақлаш;

    – игнабаргли ва манзарали ўсимликларнинг қимматли турларини сақлаш, уларни парваришлаш, жойлаштириш ҳамда сақлаб қолиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш, яшил майсаларни сақлаш, уларнинг зараркунандаларига ва касалликларига қарши курашишга доир комплекс агротехника тадбирларини, хизмат кўрсатиладиган ҳудудни янада кўкаламзорлаштириш ва обод қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

    – замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларни жорий этган ҳолда ташқи ёритиш тармоқларини, сунъий суғориш ва фавворалар тизимларини сақлаш ва улардан фойдаланиш.

    2021 йилда Абу Муин Насафий мажмуасини бошқариш ва ободонлаштириш дирекциясини таъминлаш учун зарур махсус автотранспорт воситалари ва асбоб-ускуналар етказиб берилади.

    Қашқадарё вилояти ҳокимлигига Дирекцияни малакали муҳандис-техник ва ишлаб чиқариш ходимлари билан таъминлаш, Дирекцияга зарур маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари ажратиш ва жойлаштириш вазифаси юклатилган.

    Ободонлаштириш ишлари шаҳарсозлик норма ва қоидалари, санитария нормалари ва қоидаларига қатъий риоя этган, шунингдек, Мажмуа ва унинг ташқи қиёфасига замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

    Дирекция директори Қашқадарё вилояти ҳокимлиги тавсиясига кўра, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates