ACWA Power компанияси Тошкент вилоятида қуввати 400 МВт бўлган қуёш электр станциясини қуради

    Энергетика 5 март 2023 2068

    Жорий йил 4 мартда Тошкент шаҳрида Тошкент вилоятида қуввати 400 МВт бўлган қуёш электр станциясини қуриш ишларини бошлаш маросими бўлиб ўтди.

    Эришилган келишувларга мувофиқ Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси электр станциясини лойиҳалаштиради, молиялаштиради, қуради, ишга туширади, 25 йил давомида фойдаланади ва бошқаради.

    Тадбир доирасида, шунингдек, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва ACWA Power компанияси ўртасида Самарқанд вилоятида қуввати 1 000 МВт, Тошкент вилоятида қуввати 400 МВтли қуёш электр станцияларини ҳамда

    1 200 МВт қувватга эга автоном электр токини жамловчи батареясини қуриш бўйича Инвестициявий битимлари имзоланди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Лойиҳаларни ҳаётга жорий этиш натижасида эришиладиган қатор иқтисодий ютуқлар тилга олинди. Жумладан, қурилиш вақтида 3 000 дан ортиқ ва станциялардан фойдаланиш жараёнида 300 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади,

    йилига 3,5 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади ва 1 миллиард куб/метр миқдорида табиий газ тежалади.

    Маълумот учун: ACWA Power компанияси электр станциялари, шунингдек, сувни чучуклаштириш заводларини лойиҳалаш, қуриш, молиялаштириш ва улардан фойдаланишга ихтисослашган. Ходимлар сони тахминан 3 500 кишидан иборат.

    Компания Яқин Шарқ, Африка, Марказий ва Жануби-Шарқий Осиёдаги 12 дан ортиқ мамлакатларда фаолият юритиб келади. ACWA Power портфелига 38,7 ГВт дан ортиқ ишлаб чиқариш қувватига эга объектлар киради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates