Адлия аралшуви билан ҳоким қарори бекор қилинди

    Сирдарё тумани адлия бўлимига Сирдарё тумани «Интилиш» маҳалласида яшовчи фуқаро У.Казаков туман ҳокимлиги қароридан норози бўлиб мурожаат қилди.

    Маълум қилинишича, Сирдарё тумани ҳокимлигининг 2016 йилдаги тегишли қарори билан «Малик» қишлоқ фуқаролар йиғини «Интилиш» маҳалласи аҳоли пункти ҳудудида бўлган захирадаги ерлар 0,04 гадан аукцион орқали сотувга чиқарилган.

    У.Казаков «Интилиш» маҳалласи ҳудудида бўлган 248-контурдаги 5-сонли ер участкасини аукцион савдосида ютиб олган. Бироқ фуқаро маълум сабабларга кўра, ютиб олган ерни давлат рўйхатидан ўтказмаган.

    Мазкур мурожаатни ўрганиш давомида туман ҳокимининг 2021 йил 5 июндаги «Сирдарё тумани Малек ЦИУ Интилиш маҳалласи ҳудудида жойлашган бўш турган Собиқ юқумли касалликлар шифохонаси биносини ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни уй жой билан таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги заҳирасига олиш тўғрисида»ги қарори билан жами 0.5847 га ер майдони ҳокимят захирасига олинганлиги, шундан У.Казаковга тегишли бўлган 0.04 га ер майдони ҳам туман ҳокимлиги захирасига ўтганлиги аниқланди.

    Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасида қайд этилганидек, хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ер кодексининг 36-моддасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви органлари ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни очиқ танлов ва электрон онлайн-аукцион якунлари тўғрисидаги баённомани бекор қилиш ёки ўзгартириш йўли билан бекор қилишга ҳақли эмаслиги белгиланган.

    Юқоридагиларга асосан Сирдарё тумани адлия бўлими томонидан фуқаро манфаатида судга даъво аризаси киритилди ҳамда суднинг ҳал қилув қарори билан Сирдарё тумани ҳокимлиги томонидан У.Казаковга тегишли бўлган 0.4 га ер майдонини захирага олиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates