Адлия вазирлиги ташаббуси билан маҳаллаларда ёшлар учун кутубхоналар ташкил қилинмоқда

    Янгиер шаҳридаги “Наврўзобод” маҳалласида кутубхона ташкил этилиб, 500 дан ортиқ китоблар, замонавий ва қулай мебель жиҳозлари, китоб жавонлари, компьютер жамланмалари тақдим этилди.

    Бугун, 9 февраль куни Алишер Навоийнинг 583 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги яна бир маърифий ташаббусни бошлаб берди.

    Вазирлик томонидан республика бўйича туман ва шаҳарлардаги 4-секторда жойлашган маҳаллаларда ёшлар учун кутубхоналар ташкил этиш лойиҳасига старт берилди.

    Лойиҳадан кўзланган мақсад мамлакатимизда ёшлар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, уларда китоб ўқишга бўлган қизиқишни орттириш ва интеллектуал салоҳиятини оширишга бўлган интилишни қўллаб-қувватлашдир.

    Акция доирасида Президент асарлари, ўзбек адабиёти дурдоналари, жаҳон адабиёти, ҳуқуқий ва болалар адабиётига оид 100 турдан ортиқ китоб тўпламлари маҳаллаларга юборилди. Тизимдаги раҳбар ва ходимлар ушбу ташаббусни қўллаб-қувватладилар.

    Хусусан, адлия вазири Акбар Тошқулов Сирдарё вилоятига хизмат сафари давомида Янгиер шаҳридаги “Наврўзобод” маҳалласида кутубхона очилиши тадбирида иштирок этиб, Адлия вазирлиги жамоаси номидан “ziyo_ulash” челленжи доирасида маҳаллага 500 дан ортиқ китоблар совға қилинди. Тадбирда таниқли шоир ва ёзувчилар, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этди.

    Кутубхонада аҳоли, айниқса, ёшлар бўш вақтини унумли ўтказиш учун барча шароитлар яратилди. Китоблар билан бирга замонавий ва қулай мебель жиҳозлари, китоб жавонлари, компьютер жамланмалари тақдим этилди.

    Ногиронлиги бўлган шахслар учун вазирлик томонидан электрон кутубхона ҳам совға қилинди. Унда барча китобларнинг электрон ва аудио шакллари жамланган.

    Ушбу лойиҳа доирасидаги ишлар бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилади.

    Адлия органлари ва муассасалари ходимлари янги анъанани бошлаб берди, уни хоҳлаган киши давом эттириши мумкин. Сиз ҳам маҳаллангизга зиё улашиб, кутубхоналар ташкил қилишда ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates