Тожикистон пойтахтида электросамокатлар ва скутерлардан фойдаланиш 5 йилга тақиқланди

    Душанбеда электросамокатлар ва скутерлардан фойдаланиш расман тақиқланди, деб хабар берди NUR.KZ, Тожикистон полициясига таяниб. Тақиқ камида 2030 йилгача амал қилади.

    Полиция баёнотига кўра, парламент аъзолари Душанбедаги автомобиль йўллари ва пиёдалар ўтиш жойларида 2030 йилгача электросамокатлар ва скутерларни тақиқлашга қарор қилган. Бироқ, белгиланган жойлар бундан мустасно, деб хабар берди nur.kz.

    “Бу қарор электросамокатлар ва скутерлардан тартибсиз фойдаланишни тартибга солиш, улар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар сонини камайтириш, транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракатига тўсқинлик қилишнинг олдини олиш, йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинди.

    Чеклов бундай транспорт воситаларининг хавфсиз ишлаши учун зарур инфратузилма яратилгунга қадар амал қилади”, дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates