Аҳоли мурожаатлари жойида ўз ечимини топди

    Ижтимоий ҳаёт 7 апрел 2022 1172

    Жиззах вилоятида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун Республика ишчи гуруҳи томонидан оммавий сайёр қабулларнинг якуний манзили Ғаллаорол тумани бўлди.

    Ғаллаорол ва Бахмал туманлари аҳолиси учун ташкил этилган сайёр қабулда Олий суд раисининг ўринбосари Х.Тўрахожаев ва Олий суд судьялари иштирокида 38 нафар фуқаронинг аризалари қабул қилинди.

    Шундан 17 нафари жиноят ишлари бўйича, 16 нафари фуқаролик ишлари бўйича, 5 нафари маъмурий судларга оид ўз мурожаатларини йўллашди.

    Мурожаатлардан 11 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 26 та мурожаат жойида ижобий хал этилди. 1 та мурожаат бўйича эса кассация тартибида шикоятлар Олий суд томонидан кассация тартибида хал қилиш учун қабул қилинди.

    Шундан сайёр қабул давомида сайёр суд мажлислари ўтказилиб, жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман суди томонидан 3 нафар, Бахмал туман суди томонидан 3 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

    3 нафар шахс томонидан сайёр қабул давомида мурожаатига ечим топилгани сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбарияти номига ёзма равишда ташаккурнома тақдим этилди.

    Мазкур сайёр қабулнинг илк куни кўтаринки руҳда ўтди. Навбатдаги оммавий сайёр қабул Жиззах вилоятининг Дўстлик тумани ва Жиззах шаҳриларида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates