АКТ Вазир Шерзод Шерматов марказ фаолияти билан яқиндан танишиб, IT соҳасида бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар юзасидан таклифларини билдириб ўтди.
Шунингдек, учрашувда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ҳам қатнашди. Агентлик директори Ёшлар порталини янада такомиллаштириш ҳамда ёшларга қўшимча қулайликлар яратиш бўйича фикрларини билдирди.
Шу билан бирга, АКТ вазири Ёшлар порталини такомиллаштириш бўйича таклифларини билдирди.
Учрашув давомида ёшлар дафтарига киритилганларга IT йўналишида таълим олишда имкониятлар яратиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Шундан сўнг АКТ вазири ўқув марказида таълим олаётган ўқувчилар билан очиқ мулоқот қилди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати .