АКТ вазирлигида Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

    Жорий йил 16 июнда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) вакиллари билан учрашув ўтказилди.

    Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ҳамда ЕТТБнинг Телекоммуникация, медиа ва технология сектори раҳбари Дерк Уэрнер иштирок этди.

    Учрашув давомида АКТ вазири Ўзбекистонни минтақавий IT марказга айлантириш, ахборот технологиялари йўналишини асосий драйвер соҳага айлантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

    Шунингдек, пандемия даврида уйдан туриб ишлашга бўлган талабнинг ошгани, ушбу давр мобайнида мамлакатимизда ҳам аутсорсинг хизматлари (BPO ва KPO) ривожланганини айтиб ўтди. Хорижий компаниялар иштирокида BPO хизматларини ривожлантириш ва шу тариқа IT маҳсулот ва хизматлар экспортини ошириш, ёшларни АКТ соҳасига кенг жалб этиш ҳамда юқори маошли иш билан таъминлашдан иборат эканлигини қайд этди.

    Учрашувда Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари мамлакатда ахборот технологиялари ва коммуникацияларига қаратилаётган эътибор юқорилигини таъкидлади.

    Шунингдек, учрашув давомида рақамли иқтисодиёт доирасида ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш, Ўзбекистонда кенг полосали алоқани кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates