Alibaba.comда Ўзбекистон миллий павильони ишга тушди

    Бизнес 22 сентябр 2022 1955

    ХХРда нуфузли электрон савдо тармоғи Alibaba.comда Ўзбекистон Миллий павильонининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон Миллий павильонидан 50дан ортиқ маҳаллий компанияларнинг 4 800дан зиёд маҳсулотлари ўрин олган. Улар орасида юртимиз чарм-пойабзал корхоналарининг маҳсулотлари ҳам мавжуд.

    Бугунги кунда 300 дан ортиқ экспортёр корхоналар хорижга 4 000 номдаги маҳсулотларни етказиб беряпти. Ўзбекистоннинг йирик маркетплейсга кириши яна 200 дан ортиқ корхоналарнинг экспорт фаолияти билан шуғулланишига ва хорижга юборилаётган маҳсулотлар турини 1 000 тага кўпайтириш имконини беради.

    Маълумот учун: Alibaba.com — бу Хитойнинг йирик электрон тижорат платформасидир. Унинг йиллик даромади 106 миллиард долларни ташкил этади. Асосий фаолияти компаниялар ва В2В ўртасида чакана савдоларни онлайн ташкил этишдан иборатдир. МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон Россия ва Қозоғистондан сўнг Alibaba.comда очилган учинчи павильондир.

    Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон чарм-пойабзал саноати корхоналарининг оммабоп онлайн савдо майдончасига кириши экспорт ҳажмини қўшимча 50-80 миллион долларга оширади. Пойабзал, чарм буюмлар, мўйнали кийимлар экспорти географиясини кенгайтиради. Улгуржи ва чакана савдо корхоналари, шунингдек, 190 га яқин хорижий давлатларнинг бевосита истеъмолчилари билан тўғридан-тўғри савдо алоқаларини ўрнатиш орқали маҳсулотларни тез ва осон сотишга хизмат қилади.

    Ҳозирги вақтда Ўзбекистон чарм-пойабзал ва мўйначилик корхоналари мазкур майдончага ўз маҳсулотларини жойлаштириш ишларини бошлаган. Ўзбекистонлик тадбиркорларга платформадан фойдаланиш, савдоларни амалга ошириш бўйича Хитойнинг Alibaba.com компаниясининг ходимлари амалий кўмак кўрсатяпти, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates